Жамият | 16:05 / 07.03.2026
3544
1 дақиқада ўқилади

Айрим маҳкумлар учун жазони ўташ тартиби ўзгаради

Президент фармони билан жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштиришга қаратилган қатор таклифлар маъқулланди. Унга кўра, айрим тоифадаги маҳкумлар учун жазони ўташ тартибига ўзгартишлар киритилади.

Фото: iStock

Ҳужжатга мувофиқ, Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш)да назарда тутилган жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этганлик учун судланган шахслар энди манзил-колонияларга ўтказилмайди.

Шунингдек, мазкур жиноятлар учун жазо ўтаётган маҳкумларни психологик тузатиш дастуридан ўтмасдан туриб, уларга сақлаш шароитларини енгиллаштириш амалиётига чек қўйилади.

Қайд этилишича, ушбу ўзгаришлар жиноят-ижроия тизимини такомиллаштириш ҳамда жиноятлар профилактикасини кучайтиришга қаратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид