Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан икки ёшли фарзанди билан Мавритания ҳудудида қийин аҳволга тушиб қолган ва ҳужжатларсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Фуқаронинг мурожаати бўйича элчихона ходимлари томонидан тезкор чоралар кўрилди. Қисқа вақт ичида консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, она ва болани ватанга қайтариш учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Шунингдек, элчихона томонидан Мисрдан Мавританияга ҳужжатларни етказиб бериш ишлари ташкил этилди. Бу эса она ва боланинг Ўзбекистонга хавфсиз қайтишига имкон берди.