Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик бўйича мурожаат қилинди
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат ҳудудида кузатилаётган ракета ҳужумлари фонида у ерда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.
Элчихона маълумотига кўра, сўнгги вақтларда Исроил ҳудуди бўйлаб ракета ҳужумлари натижасида ракета парчаларидан жароҳат олганлар сони ортиб бораётгани кузатилмоқда. Шу муносабат билан дипломатик ваколатхона фуқаролардан Исроил Фронторти қўмондонлиги томонидан берилган кўрсатмаларга амал қилишни сўради.
Хусусан, ҳаво ҳужуми ҳақида сигнал берилганда ёки сирена эшитилганда дарҳол ҳимояланган жойга кириш, расмий рухсат берилмагунча у ерни тарк этмаслик ҳамда расмий хабарлар ва фавқулодда кўрсатмаларни доимий равишда кузатиб бориш тавсия этилди.
9 март ҳолатига кўра, Ўзбекистон фуқаролари орасида жароҳат олганлар ҳақида элчихонага маълумот келиб тушмаган.
Дипломатик ваколатхона барча фуқароларга хавфсизлик қоидаларига амал қилаётгани учун миннатдорлик билдириб, эҳтиёткорликни сақлашга чақирди.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026