Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир килограмм палов тайёрлаш қанчага тушиши маълум қилинди
Миллий статистика қўмитаси 2026 йил феврал ойи учун ҳудудлар кесимида бир килограмм палов тайёрлашнинг ҳисобланган қийматларини эълон қилди.
Фото: Миллий статистика қўмитаси
Маълумотларга кўра, бир килограмм палов тайёрлашнинг энг юқори қиймати Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, у 118 минг 381 сўмни ташкил этган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 116 минг 256 сўм, Самарқанд вилояти — 114 минг 383 сўм ва Тошкент вилояти — 113 минг 602 сўм билан қайд этилган.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида мазкур кўрсаткич 112 минг 980 сўм, Сурхондарё вилоятида 112 минг 292 сўм, Навоий вилоятида 111 минг 508 сўм ва Жиззах вилоятида 110 минг 160 сўмни ташкил этган.
Бухоро вилоятида 109 минг 455 сўм, Наманган вилоятида 109 минг 704 сўм, Хоразм вилоятида 108 минг 103 сўм, Андижон вилоятида 106 минг 984 сўм ва Сирдарё вилоятида 105 минг 337 сўмлик қиймат ҳисобланган.
Энг паст кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида кузатилиб, у ерда бир килограмм палов тайёрлаш қиймати 98 минг 927 сўмни ташкил этган.
Ҳисоб-китобларга кўра, бир килограмм палов тайёрлаш учун 0,3 литр кунгабоқар ёғи, 300 грамм пиёз, 700 грамм мол гўшти, 1 килограмм сабзи, 1 килограмм гуруч, 100 грамм нўхат, 10 грамм зира ва 20 грамм ош тузи талаб этилади.
Қайд этилишича, келтирилган қийматлар палов тайёрлаш учун зарур маҳсулотлар нархи асосида шакллантирилган бўлиб, улар ҳудудларда сотилаётган тайёр паловнинг бозор нархини англатмайди.
Мавзуга оид
18:38 / 03.03.2026
Рўйхатга олишда 8,3 миллион хонадонда яшовчи аҳоли қамраб олинди
12:23 / 03.03.2026
2026 йил январда енгил авто ишлаб чиқариш 22 мингдан ошди
16:05 / 06.02.2026
Статистика: 1 килограмм палов тайёрлаш қиймати бўйича янги ҳисоб-китоблар
14:06 / 01.12.2025