Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қуёш ва шамол энергияси ишлаб чиқариш бир йилда икки баробарга ошди
Феврал ойида Ўзбекистондаги йирик қувватли қуёш фотоэлектр станцияларида 371 млн кВт/соат, шамол электр станцияларида эса 444 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баробарга кўп.
Фото: Энергетика вазирлиги
2026 йил феврал ойида Ўзбекистонда қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 203 фоизга ошди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги.
Маълум қилинишича, феврал ойида йирик қувватли қуёш фотоэлектр станциялари 371 млн кВт/соат, шамол электр станциялари эса 444 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарган. Жами ишлаб чиқариш ҳажми 815 млн кВт/соатни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 413 млн кВт/соатга кўп.

Таққослаш учун, 2025 йил феврал ойида қуёш ва шамол электр станциялари томонидан жами 401 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Шундан 265 млн кВт/соат қуёш, 136 млн кВт/соат эса шамол электр станциялари ҳиссасига тўғри келган.
Аввалроқ, йил бошидан 13 февралгача Ўзбекистонда 1 млрд кВт/соат «яшил» энергия ишлаб чиқарилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:58
Инфографика: Америка нефтини энг кўп сотиб оладиган давлатлар
12:43 / 03.03.2026
Газ учун қишки мавсумдаги лимит барча ҳудудларда 15 мартгача узайтирилди
18:49 / 02.03.2026
Тахиатош ИЭС давлат ихтиёрига қайтарилади
15:20 / 26.02.2026