13–14 март кунлари республика бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ушбу тадбирлар доирасида барча ҳудудлардаги кўча ва майдонлар, маҳалла, туман ва шаҳарлар чиқиндилардан тозаланиб, атроф-муҳитни ободонлаштириш ишлари амалга оширилади. Шунингдек, дарахтларни парвариш қилишга алоҳида эътибор қаратилади.

Бундан ташқари, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Мен ҳам кўчат экаман» акцияси ўтказилиб, белгиланган ҳудудларда дарахт ва бута кўчатлари экилади.