Иқтисодиёт | 14:44
657
1 дақиқада ўқилади

МЧЖ Ўзбекистондаги энг оммалашган бизнес шакли бўлиб қолмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 март ҳолатига Ўзбекистонда жами 419 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритмоқда. Улар орасида масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) энг кенг тарқалган ташкилий-ҳуқуқий шакл бўлиб, уларнинг сони 331 686 тани ташкил этган.

Статистик маълумотларга кўра, МЧЖ мамлакатдаги барча тижорат корхоналарининг 79,1 фоизини ташкил қилади. Бу эса ҳар ўнта корхонанинг қарийб саккизтаси айнан ушбу ташкилий шаклда фаолият юритишини англатади.

Ташкилий-ҳуқуқий шакллар кесимида хусусий корхоналар сони 47 028 та бўлиб, улар умумий корхоналарнинг 11,2 фоизини ташкил этган. Оилавий корхоналар 36 518 та (8,7 фоиз)ни ташкил этган бўлса, акциядорлик жамиятлари 637 та (0,2 фоиз)ни ташкил қилган.

Шунингдек, бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги тижорат ташкилотлари сони 3 358 тага тенг бўлиб, улар умумий корхоналарнинг 0,8 фоизини ташкил этади.

МЧЖ шакли тадбиркорлар учун нисбатан қулай ташкилий-ҳуқуқий механизмлар, иштирокчиларнинг жавобгарлиги чекланганлиги ҳамда бошқарув тизимининг соддалиги сабаб мамлакатда энг оммалашган бизнес шакли сифатида сақланиб қолмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид