Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малдивда мураккаб вазиятга тушган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Малдив оролларида меҳнат фаолияти давомида мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандош ватанга қайтарилди.
Фото: Carl Court / Getty Images
Маълум қилинишича, элчихонанинг тезкор ҳаракатлари натижасида фуқарога барча зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, дипломатлар унинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш ва Малдив оролларидан чиқиб кетишини таъминлаш мақсадида маҳаллий ваколатли органлар билан музокаралар олиб борган.
Натижада, у 2026 йил 15 март куни соғ-омон Ўзбекистонга қайтарилди.
Шу муносабат билан элчихона хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки режалаштираётган фуқароларни қонун талабларига қатъий риоя қилишга чақирди. Жумладан, меҳнат фаолиятини фақат расмий шартнома ва тегишли ишчи визаси асосида амалга ошириш, борилаётган мамлакат қонунчилиги билан олдиндан танишиш ҳамда хорижга етиб боргач, консуллик рўйхатидан ўтиш тавсия этилди.
Шунингдек, паспорт ва бошқа шахсий ҳужжатларни учинчи шахсларга топширмаслик зарурлиги таъкидланди.
Элчихона фавқулодда ҳолатлар ёки ҳуқуқий муаммолар юзага келганда Деҳли шаҳридаги дипломатик миссиянинг консуллик бўлимига зудлик билан мурожаат қилишни сўради.
Мавзуга оид
18:35 / 18.04.2026
Малдивда сайёҳ акула ҳужумидан сўнг бир оёғидан айрилди
09:57 / 02.04.2026
Айрим ўзбекистонликлар Владивосток аэропорти орқали Россияга киритилмади
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
11:53 / 25.03.2026