Жамият | 08:57
1147
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2025 йилда 48 нафар эркак 70 ёшдан кейин ота бўлди

2025 йилда Ўзбекистонда жами 879 599 та туғилиш қайд этилди. Шу туғилишлар орасида 70 ёшдан ошган 48 нафар эркакнинг ота бўлгани қайд этилган.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил давомида мамлакатда 879 599 та туғилиш расман рўйхатга олинган.

Туғилишлар отанинг ёш гуруҳлари кесимида таҳлил қилинганда, энг катта улуш 25–39 ёшли эркакларга тўғри келган — 718 798 ҳолат. 25 ёшгача бўлган оталар ҳиссаси 97 917 нафарни ташкил этган.

Шунингдек, 40–59 ёшли эркаклар 62 246 ҳолатда ота бўлган. 60 ёш ва ундан катта ёшдаги оталар сони эса 638 нафарни ташкил этиб, улар орасида 70 ёшдан ошганлар 48 нафарни ташкил қилган.

Мазкур маълумотлар туғилишлар динамикасида турли ёш гуруҳларидаги эркаклар иштирокини кўрсатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид