22 март - Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонликларни тақдирлаш ҳақида президент фармони имзоланди.
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Каландарова Муборак Дурдибоевна - Олот туманидаги «Бувижонлар мактаби» жамоатчилик кенгаши раиси, Бухоро вилояти
Худайбеpганов Мадpахим Худайбеpганович - Боғот туманидаги «Каттабоғ» маҳалла фуқаролар йиғини кенгаши раисининг ўринбосари, Хоразм вилояти
«Дўстлик» ордени билан
Булокова Дилфуза Хотамовна - Оқдарё туманидаги «Чорбоғ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Самарқанд вилояти
Жанисбоева Алия Мехмонкуловна - Бўка тумани 9-оилавий поликлиникасининг «Самарқанд» маҳалла фуқаролар йиғинидаги патронаж ҳамшираси, Тошкент вилояти
Инагамов Жовдатхон Султанович - Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари
Лутфиллаева Салима Боймирзаевна - Наманган шаҳар ободонлаштириш бошқармасининг «Чорсу», «Озод» ва «Ғишткўприк» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўкаламзорлаштирувчи – гул экувчиси, Наманган вилояти
Машарипов Юсупбай Атаханович - Элликқалъа туманидаги «Шарқ юлдузи» овул фуқаролар йиғинининг Янги Ўзбекистон кўчаси бийи, Қорақалпоғистон Республикаси
Рахмонов Эркин Холлиевич - Ангор туманидаги «Тўлқин» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сурхондарё вилояти
Хазираткулов Баходир Мирзаевич - Гулистон туманидаги «Шарқ ҳақиқати» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Сирдарё вилояти
Юлдашева Мархабо Ўмировна - Фориш туманидаги «Хонбанди» маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Жиззах вилояти
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
Аллаева Зулфия Ҳазратқуловна - Шаҳрисабз туманидаги «Мираки» маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳат гуруҳи раҳбари, Қашқадарё вилояти
Саатова Зулайха Очиловна - Тошкент шаҳар бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси, бош отинойиси
Тошланова Ходисахон Отажоновна - Пахтаобод туманидаги «Маърифат» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Андижон вилояти






