Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) АҚШ ва у билан боғлиқ бир қатор компанияларга зарба йўллашга ваъда бериб, уларни Эронга қарши «террорчилик операцияларида» иштирок этганликда айблади.
Хабарда айтилишича, АҚШ ахборот-коммуникация технологиялари ва сунъий интеллект соҳасидаги компаниялари Эронга зарбаларни режалаштириш ва йўналтиришда иштирок этган.
Рўйхатга энг йирик технологик корпорациялар ва электроника ва чиплар ишлаб чиқарувчилари (Cisco, HP, Intel, Oracle, Microsoft, Apple, Google, Meta, IBM, Dell, Nvidia), Palantir таҳлилий дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси, JPMorgan молиявий гуруҳи, шунингдек, саноат ва аэрокосмик компаниялар (GE ва Boeing) киритилган. Шунингдек, Tesla, G42 (БАА) сунъий интеллект гуруҳи ва Spire Solution компанияси ҳам тилга олинган.
ИИҚК бундай операцияларда иштирок этаётган ташкилотларни «қонуний нишон» деб эълон қилди ва уларнинг ходимларини иш жойларини тарк этишга, уларга яқин бўлган туманлар аҳолисини эса камида 1 км масофага чекинишга чақирди.
Баёнотда айтилишича, таҳдидлар Теҳрон вақти билан 1 апрель соат 20:00 дан кучга киради.


















