Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида олий таълим, фан ва инновациялар соҳаси бўйича янги таклифлар тақдимот қилинди.
Маълум қилинишича, “U10 – Ўзбекистоннинг глобал даражадаги илғор университетлари” дастури амалга оширилади. Дастур доирасида танлов асосида 10 та олий таълим ташкилотига миллий тадқиқот университети мақоми берилиб, уларда илмий кластерлар ташкил этилади.
Мазкур танлов профессор-ўқитувчи ва олимлар салоҳияти, иштирокчи ташкилотларнинг миллий ва халқаро рейтинглардаги ўрни, илмий инфратузилмаси ҳамда молиялаштиришдаги улуши каби кўрсаткичлар асосида ўтказилади.
Ташкил этиладиган илмий кластерлар маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари, илмий муассасалар ҳамда саноат корхоналари ҳамкорлигидаги консорциум сифатида фаолият юритади.
Миллий тадқиқот университети мақоми берилган университетга илмий кластер ташкил этиш учун Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан 150 миллиард сўмгача маблағ ажратилади.

Шунингдек, олий таълим тизимида натижага йўналтирилган молиялаштириш механизмларини жорий этиш назарда тутилмоқда.
Хусусан, 2027 йилдан бошлаб олий таълим ташкилотларини уларнинг миллий рейтингдаги натижаларига кўра молиявий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.
Бунда университетлар таълим сифати, илмий фаолият, халқаро ҳамкорлик, рақамлаштириш ва битирувчилар бандлиги каби мезонлар асосида баҳоланади.
Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар учун олийгоҳларга ажратиладиган маблағлар миқдорини шакллантиришда ҳам янги ёндашувлар таклиф этилди. Эндиликда таълим йўналишининг мураккаблиги, меҳнат бозори эҳтиёжлари, университет рейтинги, ҳудудий омиллар ва профессор-ўқитувчилар меҳнатини рағбатлантириш каби кўрсаткичлар инобатга олинади.

Илмий тадқиқотларни молиялаштириш
















