12-14 апрель кунлари футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасида 7-тур ўйинлари ўтказилди.

ПАХТАКОР 2:1 МАШЪАЛ

Голлар: Фламарион, 41 (1:0), Шаҳбоз Жўраев, 45+2 Автогол (2:0), Шаҳбоз Жўраев, 67 (2:1)

«Пахтакор» сўнгги ўринда бораётган «Машъал»ни қийинчилик билан мағлуб этди. Тошкентликлар бу ғалабадан кейин пешқадамликни сақлаб қолди. Муборакликлар ҳали бирорта очко жамғармаган ҳолда жадвал тубини «банд этган».

БУНЁДКОР 0:1 НЕФТЧИ

Гол: Йован Жокич, 45 (0:1)

Аввалги турда биринчи марта очко йўқотган «Нефтчи» ғалабали йўлга қайтди. Фарғоналиклар ягона гол эвазига «Бунёдкор»ни мағлуб этди. «Нефтчи» пешқадам «Пахтакор» билан тенг очко жамғарган, аммо ўзаро ўйин натижасига кўра иккинчи ўринда бормоқда.

АНДИЖОН 1:2 ОКМК

Голлар: Нодирбек Абдураззоқов, 29 (0:1), Урош Койич, 36 (0:2), Иброҳим Йўлдошев, 86 (1:2)

Чемпионат стартининг омадсизлари Андижонда учрашди. Ўйиндан олдин ҳар иккала жамоа бош мураббийлари учун бу сўнгги имконият экани ҳақида хабарлар тарқалди. Якунда Миржалол Қосимов бошқарувидаги ОКМК ғалаба қозонди. «Андижон» эса Самвел Бабаянни истеъфога чиқарди, унинг қўл остида жамоа 7 та ўйиннинг 5 тасида ютқазди.

НАВБАҲОР 2:0 СУРХОН

Голлар: Алекс Фернандес, 26 (1:0), Ваня Илич, 78 (2:0)

«Сурхон»ни ишончли тарзда мағлуб этган «Навбаҳор» учинчи ўринга кўтарилди. Энди жамоа пешқадамлардан 3 очко ортда қолмоқда. Наманганликларга легионерларнинг голлари ғалаба келтирди.

НАСАФ 1:1 БУХОРО

Голлар: Зафармурод Абдураҳматов, 60 (1:0), Темур Мамасиддиқов, 77 (1:1)

Четлатиш: Умарбек Эшмуродов, 79 (Насаф)

«Бухоро» ҳайрон қолдиришда давом этмоқда ва бу сафар «Насаф»дан очко олишга эришди. Александр Хомяков шогирдлари 4-ўринга кўтарилиб олди. «Насаф» 6-ўринга тушди.

ДИНАМО 1:2 ЛОКОМОТИВ

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов, 34 (0:1), Темурхўжа Абдухолиқов, 40 (0:2), Азизбек Амонов, 60 (1:2)