​Учрашувда асосий эътибор касалликларни эрта аниқлаш, клиник қарор қабул қилиш аниқлигини ошириш ҳамда лабораториялар ва тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган ечимларга қаратилди. Тадбир давомида компания бир қатор устувор йўналишлар бўйича ўз ишланмаларини тақдим этди. Жумладан, Алцгеймер касаллиги диагностикасига замонавий ёндашувлар, юрак-қон томир касалликларини аниқлаш усуллари, клиник қарор қабул қилишни қўллаб-қувватловчи рақамли алгоритмлар ҳақида таништирилди.

​Меҳмонлар таъкидлашича, Roche Day тадбири замонавий диагностика технологияларининг бемор даволаниш жараёни барча босқичларида мутахассисларга қандай ёрдам бериши масаласини муҳокама қилиш учун профессионал мулоқот майдонига айланди. Хусусан, скрининг ва дастлабки баҳолашдан бошлаб, хавфни стратификация қилиш, даволаш стратегиясини танлаш, прогнозни аниқлаш ҳамда терапия самарадорлигини мониторинг қилишгача бўлган жараёнлар ҳақида фикр алмашилди.

​Шунингдек, иштирокчилар лаборатория автоматизациясининг аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтди. Маълум қилинишича, бундай тизимлар натижалар аниқлиги ва такрорланувчанлигини оширади, инсон омили таъсирини камайтиради ҳамда бемор манфаатлари йўлида янада самарали лаборатория жараёнларини шакллантиришга хизмат қилади.

​“Бугунги кунда IVD диагностикаси замонавий тиббиётнинг асосий пойдеворларидан бири ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш харажатларининг ўртача 2 фоизини ташкил этишига қарамай, лаборатория натижалари барча клиник қарорларнинг 70 фоиздан ортиғига асос бўлади. Roche Diagnostics компанияси учун бу катта масъулиятни англатади: бемор саломатлиги ҳамда бутун тизим самарадорлиги бевосита боғлиқ бўлган маълумотларнинг аниқлигини таъминлаш асосий миссиямиздир”, – дейди Roche Diagnostics компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси бўйича соғлиқни сақлаш инновациялари раҳбари Жанар Канибекова.

​Таъкидланишича, Roche Day тадбири давомида Алцгеймер касаллиги ҳамда когнитив бузилишларни эрта аниқлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар ушбу йўналишнинг соғлиқни сақлаш тизимлари учун тобора долзарб бўлиб бораётгани, диагностикада объектив маълумотларнинг аҳамияти ҳамда когнитив функциялар пасайишининг дастлабки белгилари пайдо бўлган пайтда беморларни ўз вақтида мутахассисларга йўналтириш муҳимлигини муҳокама қилди.

​“Алцгеймер ва деменциянинг бошқа шакллари кучли эътиборни талаб қилади. Когнитив ўзгаришларнинг