Маълумотга кўра, Тойлоқ туманида жами 231,1 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб, 197,5 минг нафар аҳоли (85,5 марказлашган ичимлик суви билан таъминланган.
Тойлоқнинг сув таъминоти тизимидаги асосий муаммо — баъзи маҳаллаларда аҳоли марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган.

Тумандаги Боғичинор МФЙ аҳолиси ичимлик сувини қўлбола пишкак (качалка)лардан, қудуқлардан олишади ва қўшни қишлоқлардан ташиб ичишга мажбур бўлмоқда.
Ҳудуд аҳолисини ичимлик суви билан таъминловчи “Боғичинор” сув иншооти 2002 йилда қурилган бўлиб, техник даврий муддатини ўтаб бўлган ва иншоот ҳозирда яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли ҳудуд аҳолисига суткада 4 соатгина ичимлик суви етказиб бермоқда.
Ушбу муаммо янги лойиҳа доирасида тизимли ҳал этилади.

Сув иншооти реконструкция қилинади ва 8,5 км сув тармоғи тортилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 3,3 минг нафар аҳоли илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминланади.











