Жаҳон | 07:38
602
2 дақиқада ўқилади

CNN асосчиси Тед Тёрнер 87 ёшида вафот этди

Американинг етакчи CNN медиа канали асосчиси, тележурналистикада «кеча-ю кундуз» усулини жорий қилган Тед Тёрнер 87 ёшида вафот этди.

Фото: РИА Новости

У оммавий ахборот воситаларидаги фаолиятини 24 ёшида бошлаган. Магнат 1980 йил 1 июнда дунёдаги биринчи «кеча-ю кундуз» янгиликлар узатувчи CNN телеканалига асос солди ва шу тариқа медиа саноатида «йўл очди».

Ўша пайтда куннинг маълум соатларида эфирга узатиладиган янгиликлар каналлари учун жуда инновацион ҳисобланган бу концепция кейинчалик бутун дунёда қўлланила бошланди.

Шунингдек, Тёрнер TBS, TNT, Cartoon Network ва бошқаларнинг асосчиси. У кабель телевидениесида инқилоб ясади, Atlanta Braves америкача футбол жамоасига эгалик қилди (улар 1995 йилда унинг қўл остида Жаҳон сериясида ғолиб чиқди), яхтачи, хайриячи (БМТга бир миллиард доллар хайрия қилди) ва табиат ҳимоячиси (энг йирик хусусий бизон подасига эгалик қилган) эди.

«CNN – ҳаётимдаги энг катта ютуқ», деган Тёрнер 1996 йилда ўз каналини Warner Bros. Discovery (WBD) компаниясига сотди. 

АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқдаги баёнотида CNN канали бугунги кунда Тёрнер ифодалаган барча нарсаларнинг бутунлай тескариси эканини таъкидлади. Трампнинг таъкидлашича, Тёрнер телерадиокўрсатувлар тарихидаги энг буюк шахслардан бири бўлган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид