CNN Travel: Ўзбекистон 2024 йилда ташриф буюриш учун энг яхши маскан
Ўзбекистон 86 давлат фуқароларига визасиз кириш имкониятини тақдим этган. Мамлакатнинг такрорланмас ландшафти ва яхши сақланган қадимий архитектураси сайёҳларни кутмоқда.

Фото: Дунё АА
CNN Travel Ўзбекистонни 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши масканлардан бири сифатида эътироф этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Америка оммабоп сайтининг ёзишича, 2023 йилда халқаро туризм пандемиядан олдинги даражасининг қарийб 90 фоизига етган.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда CNN Travel 2024 йилда саёҳатларни режалаштиришда эътиборга олиш керак бўлган 24 та энг яхши масканлар рўйхатини эълон қилди. Ушбу бориб кўриш шарт бўлган жойлар рўйхатида Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ҳам қайд этилган.
«Пандемиядан олдин Ўзбекистон мамлакатни жаҳон миқёсидаги сайёҳлик марказига айлантириш учун бир қатор улкан ислоҳотларни ҳаётга татбиқ этаётган эди, - деб ёзган CNN Travel. - Энди ушбу вазифаларни амалга ошириш вақти келди».
Нашрда қайд этилишича, Ўзбекистон 86 давлат фуқароларига визасиз кириш имкониятини тақдим этган. Мамлакатнинг такрорланмас ландшафти ва яхши сақланган қадимий архитектураси сайёҳларни кутмоқда.
«Ўзбекистоннинг Хитой ва Ҳиндистондан Ўрта Ер денгизигача бўлган тарихий савдо йўли – Буюк Ипак йўлида тутган ўрнини чуқурроқ тушуниш учун Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига боринг, — деб ёзади CNN. - Самарқанддан 3,5 соатлик масофада жойлашган Сентоб қишлоғи 2023 йилда ЮНЕСКО томонидан «Энг яхши туризм қишлоғи» деб топилди».
CNN Travel маълум қилганидек, пойтахт Тошкентни Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари билан боғловчи «Афросиёб» тезюрар поезди билан мамлакат бўйлаб саёҳат қилиш янада осонлашди.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

15:48 / 03.02.2025
Ўзбекистонлик йигит Spark’да Европага сафар қилди

15:42 / 28.01.2025
BBC Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 25 та манзил рўйхатига киритди

14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда

23:10 / 24.10.2024