Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Экоқўмита 10 минг қадам пиёда юрганларга пул тўлайдиган платформа ишламаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Маълум қилинишича, платформа фаолиятини такомиллаштириш, носозликларни бартараф этиш мақсадида техник ишлар амалга оширилмоқда.
Экология қўмитаси ecofaolfuqaro.uz платформаси ишламаётганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар бўйича расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, айни дамда платформа фаолиятини такомиллаштириш, носозликларни бартараф этиш мақсадида техник ишлар амалга оширилмоқда.
“Техник ишлар тугагач, қўшимча маълумот берилади”, дейилади қўмита изоҳида.
Маълумот учун, «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида 2026 йил давомида 10 000 қадам пиёда юриш тажрибасини қайта тиклаш ҳамда соғлом турмуш тарзига қаратилган платформа фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.