Бугун, 28 июн соат 20:45 да Тошкент шаҳридаги «Юксак» подстанциясида носозлик бўлди.

Бунинг оқибатида Тошкент шаҳрининг Миробод, Чилонзор ва Яккасарой ҳамда Тошкент вилоятининг Зангиота туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда энергетиклар томонидан носозликларни бартараф этиш ҳамда истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.