Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев бугун Сергели туманига ташриф буюради
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳрининг Сергели туманига ташриф буюриб, ҳудудда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишади. Шунингдек, пойтахтни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.
Ташриф доирасида давлат раҳбари Сергели туманида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, шунингдек, амалга оширилган инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари билан танишиши режалаштирилган.
Шунингдек, Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш сифатини янада яхшилаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ҳамда бу борадаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
11:55
Президент Янги Сергели кўчасидаги янгиланган инфратузилма билан танишди
17:34 / 03.07.2026
Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди
14:55 / 03.07.2026
Ўзбекистон ва Гуржистон муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:02 / 30.06.2026