Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.А. икки нафар фуқарони Кореяга юбориш эвазига 12 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.Р. фуқарони Кореядаги олий таълим муассасасига ўқишга киритиш ва виза олиб беришни ваъда қилиб, 11 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 200 долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Х.М. икки нафар фуқарони Канада ва Корея давлатларига кетишлари учун ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 4 945 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.