Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шоир Икром Отамурод вафот этди
Икром Отамурод Уолт Уитмен, Пабло Неруда, Евгений Евтушенко, Ўлжас Сулаймон каби шоирларнинг шеър ва достонларини ўзбек тилига таржима қилган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Икром Отамурод вафот этди. Бу ҳақда уюшма ахборот хизмати хабар берди.
“Марҳум эртага, 13 июл куни соат 7:00да уйидан чиқарилади ва Яланғоч ота қабристонига қўйилади”, дейилади хабарда.
Икром Отамурод 1951 йил 5 майда Қашқадарё вилояти Касби туманидаги Касби қишлоғида туғилган.
Шоирнинг “Вақт ранглари”, “Жануб қушлари”, “Тўрғайли манзиллар”, “Уфқлар орти бепоён”, “Узоқлашаётган оғриқ”, “Узоқлашаётган оғриқ”, “Сопол синиқлари”, “Сен”, “Руҳимнинг қайғуси” каби ўндан ортиқ шеърий китоблари чоп этилган.
Икром Отамурод Уолт Уитмен, Пабло Неруда, Евгений Евтушенко, Ўлжас Сулаймон каби шоирларнинг шеър ва достонларини ўзбек тилига таржима қилган.
Шоир “Дўстлик” ордени, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан мукофотланган.
Мавзуга оид
18:59 / 21.06.2026
Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси вафот этди
10:44 / 23.04.2026
Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди
17:15 / 13.03.2026
Тошкентдаги хусусий клиникада вафот этган 9 ёшли бола ишида икки шифокор қамалди
15:12 / 23.12.2022