Ўзбекистон | 07:18
4994
1 дақиқада ўқилади

Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 4 та медал қўлга киритди

Совриндорлар учун Ўзбекистон ҳукумати томонидан 412 млн сўмдан 1 млрд 30 млн сўмгача бўлган пул мукофотлари кўзда тутилган.

18 июл куни 58-Халқаро кимё олимпиадасининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан иштирок этган ўқувчиларнинг барчаси совринли ўринларни эгаллади. Хусусан:

  • Райҳона Туймуродова — олтин медал;
  • Жасур Мустафоев — кумуш медал;
  • Азизмуҳаммад Ҳафизов — кумуш медал;
  • Миржалол Ҳомиджонов — кумуш медални қўлга киритди.

Маълумот ўрнида, президентнинг 2024 йил 30 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро олимпиадаларда эришган медаллар учун ўзбекистонлик иштирокчилар учун қуйидаги пул мукофотлари берилиши кўзда тутилган:

  • олтин медал учун — 1 млрд. 30 млн. сўм, ўқитувчисига — 185,4 млн. сўм;
  • кумуш медал учун — 618 млн. сўм, ўқитувчисига — 103 млн. сўм;
  • бронза медал учун — 412 млн. сўм, ўқитувчисига — 61,8 млн. сўм.

Шунингдек, мазкур олимпиада ғолибларини синовларга тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғона кўтарилиши белгиланган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш