Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 41 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,4 фоизга кўпдир.
Ҳисобот даврида экспорт ҳажми 15,9 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 8,8 фоизга камайган. Импорт эса 25,1 млрд АҚШ долларига етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21 фоизга ошган.
Шу билан бирга, олтин ҳисобга олинмаган ҳолда товарлар экспорти 8,2 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, йиллик ҳисобда 28,7 фоизлик ўсиш қайд этилди. Бу мамлакатнинг нохомашё экспортини кенгайтириш борасидаги ижобий динамикани кўрсатади.
Январ-июн ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 195 та мамлакати билан ташқи савдо алоқаларини амалга оширган. Ташқи савдо айланмасида энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келиб, у 23,1 фоизни ташкил этди. Кейинги ўринларда Россия (17,1 фоиз), Қозоғистон (6,8 фоиз), Туркия (3,4 фоиз) ва Афғонистон (2,6 фоиз) қайд этилди.











