Янги қоидалар Ўзбекистонда ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди. Ҳужжат ҳаво ҳаракатини бошқариш, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, диспетчерлик хизмати, парвозлар ҳақида маълумот бериш, авариялар ҳақида хабар қилиш ҳамда ҳаво ҳаракатига консультатив хизмат кўрсатиш каби йўналишларни қамраб олади.

Қоидаларда ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатиш тизимида қўлланадиган асосий тушунчалар, ҳаво ҳудудини ташкил этиш, диспетчерлик хизматлари, парвозларни бошқариш, аэродромлар фаолияти ҳамда хавфсизлик талаблари батафсил белгиланган.

Шунингдек, ҳаво ҳаракатига хизмат кўрсатишда халқаро авиация стандартлари ва замонавий ёндашувларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Буйруқ билан мазкур соҳани тартибга солувчи айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз кучини йўқотган деб топилди.