«Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:

- Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;

- Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;

- Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.

Бунда истеъмолчиларга багаж учун аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви ва шакар бепул тақдим этилади.