Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Муҳсин Мансурович Ражабов Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

У бу лавозимда 2024 йил октябридан буён ишлаб келган Элёр Олтиев ўрнини эгаллади.

Муҳсин Ражабов 2002 йилда Бухоро давлат тиббиёт институтининг бакалавриат, 2004 йилда клиник ординатура босқичини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалида нейрохирург сифатида бошлаб, кейинчалик ушбу муассасада бўлим мудири, даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари – бош шифокор вазифаларида меҳнат қилган.

Тиббиёт фанлари номзоди М. Ражабов тайинловга қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тажрибали мутахассис ўз фаолияти йўналиши бўйича Полша, Россия, Жанубий Корея каби қатор хорижий давлатларда малака ошириб қайтган.