Маълум қилинишича, “Долзарб 40 кун” тадбирларининг асосий мақсади ҳудудларда санитария-тозалаш ишларини янада кучайтириш, чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг экологик маданиятини оширишдан иборат.

Тасдиқланган режага мувофиқ, Экология қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, унинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари, шунингдек, “Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси” давлат муассасаси томонидан республика бўйлаб кенг кўламли амалий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Тадбирларни самарали мувофиқлаштириш мақсадида агентлик, ҳудудий бошқармалар ва тизимдаги ташкилотларда махсус штаблар тузилган. Шунингдек, ҳар бир ҳудудий бошқармага масъул ходимлар бириктирилиб, навбатчилик тизими ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан кунлик мониторинг йўлга қўйилган.