Россия Олий суди «Яблоко» партиясини Давлат Думаси сайловидан четлатди. Судья Вячеслав Кириллов «Родина» партияси юристларининг даъвосини қаноатлантирди.

«Яблоко» суд қарори устидан шикоят қилади», деб маълум қилди «Яблоко» партияси.

«Яблоко»ни қўллаб-қувватлаш учун суд биноси олдида тўпланган одамлар «Шармандалик!» деб ҳайқиришди.

«Яблоко» Украина билан урушни тезроқ тугатиш тарафдори бўлган ягона партия эди. У ҳатто дастлаб сайлов бюллетенига киритилган эди.

«Родина» партияси «Яблоко»ни олиб ташлаш тўғрисида даъво қўзғатди. Даъвогарлар ўз талабларини партия ўз ташвиқотида муаллифлик ҳуқуқларини бузаётгани ва «экстремистик» шиорлар билан чиқаётгани билан изоҳлаган.

Суд маҳкамасида МСК вакили Росфинмониторингнинг «Яблоко» хорижий молиялаштиришни олгани ҳақидаги маълумотларини ҳам келтирди. «Яблоко»нинг ўзи буни хорижий акцияларнинг сотилиши билан изоҳлади, партия қонунга кўра сайловдан олдин улардан қутулиши керак.