Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда мобил интернет абонентлари сони йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Қўмита расмий статистикасида мобил алоқа орқали интернетга уланган абонентлар сони алоҳида кўрсаткич сифатида юритилади.
Хусусан, 2015 йилда мамлакатда мобил интернет абонентлари сони 7,8 миллионни ташкил этган бўлса, 2016 йилда 9 миллионга, 2017 йилда 10,3 миллионга етган.
2018 йилда кўрсаткич 12,7 миллион, 2019 йилда 15,7 миллион, 2020 йилда эса 17,9 миллионни ташкил этган.
Кейинги йилларда ҳам ўсиш давом этиб, мобил интернет абонентлари сони 2021 йилда 21 миллион, 2022 йилда 24 миллион ва 2023 йилда 27,1 миллионга етган.
2024 йилда улар сони 29,2 миллионни ташкил этган бўлса, 2025 йил якунига келиб 33,3 миллионга етган.
Шу тариқа, ўн йил давомида Ўзбекистонда мобил алоқа орқали интернетдан фойдаланувчи абонентлар сони 25,5 миллионга кўпайиб, 2015 йилга нисбатан 4,3 баробар ошган.











