Cadillac ХТ5 кроссоверининг плаг-ин гибрид двигателига эга янги модификациясини тақдим қилди. Ҳозирча фақат Хитой бозори учун.
Ташқи кўринишидан гибрид ХТ5 янгиланган олд қисми билан ажралиб туради. Катта радиатор панжараси Optiq, Lyriq ва Vistiq моделлари услубидаги ёритилувчи элементлар билан жиҳозланди. Пастки ҳаво йиғгичга фаол аэродинамик тўсиқлар қўшилди. Бундан ташқари, гибрид версияда одатий тутун чиқариш қувурлари мавжуд эмас.

Двигател асосида иккита электромоторли ҳамда 5C тез зарядлашни қўллаб-қувватлайдиган литий-ион батареяли плаг-ин гибрид тизими ётади. Бензинли двигател 148 от кучини, олдинги электромотор 215 от кучини, орқа электромотор эса 148 от кучини ташкил этади.
Яна бир муҳим янгилик – ҳайдовчига ёрдам бериш тизимлари учун модернизация қилинган ускуналардир. Томга лидар ўрнатилган, ён томонларида қўшимча камералар пайдо бўлган, фаралар эса ярим автоном бошқарув функцияларига эга машиналарга хос бўлган ҳаворанг тусли ёритқичлар билан жиҳозланган. Momenta R7 World Model технологиясига асосланган такомиллаштирилган мажмуа шаҳар ичида ҳаракатланишга мўлжалланган бўлиб, айланиб ўтишлар, айланма чорраҳалар, пиёдалар ўтиш жойлари ва қаторни ўзгартириш каби вазиятларни уддалай олади.

Cadillac янги тизим нафақат йўл ва тўсиқларни танибгина қолмай, балки атрофдаги вазиятни яхшироқ тушуниб, воқеалар ривожини олдиндан башорат қила олади ва мос реакцияларни танлайди, деб умид қилмоқда.











