Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раисига тўрт нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда 20 август куни қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Хуршид Ҳотамжонович Раҳматуллаев қўмита раисининг молия ва иқтисод йўналиши бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқарув раисининг молия-иқтисодий, рақамлаштириш ва трансформасия масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Жамшид Олимович Урунов қўмита раисининг ўсимликлар карантини ва ҳимояси йўналиши бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Фурқат Зокирович Жалилов қўмита раисининг ветеринария ва ҳайвонлар саломатлигини ҳимоя қилиш йўналиши бўйича ўринбосар лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бош инспектори лавозимида ишлаб келган.
Элёр Холматович Талабоев қўмита раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси президент фармони билан 2026 йил май ойида, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси негизида ташкил этилган. Қўмита раиси лавозимига Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов тайинланган.









