Ўзбекистонда франчайзинг хизматларини ривожлантириш бўйича президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу – давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.

Қарор лойиҳаси йил охиригача ишлаб чиқилиши ва унда қуйидагилар назарда тутилиши керак:

  • франшиза йўналишидаги миллий стандартларни ишлаб чиқиш;
  • бинолар ижараси, паушал тўлови ва хорижда брендларни рўйхатдан ўтказиш бўйича молиявий ёрдам кўрсатиш;
  • ҳудудларда миллий франшизаларни ривожлантириш мақсадида қўллаб-қувватлаш воситаларини тақдим қилиш;
  • олис ва чекка ҳудудларда янги иш ўринларини яратиш ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш мақсадида маҳаллий кичик тадбиркорларга (провайдерларга) молиявий қўллаб-қувватлаш воситаларини берган ҳолда франшиза асосида хонадонларга телекоммуникациялар хизматини кўрсатиш ва эксплуатация қилиш билан шуғулланиш имкониятини яратиш.