Янги базавий тариф ставкалари мактаблар ва қўшма таълим, маданият ва спорт муассасалари, шунингдек, давлат мактабгача таълим тизимидаги раҳбарлар, педагоглар ва бошқа ходимларга татбиқ этилади.
Шунингдек, туман ва шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ҳамда махсус таъмирлаш-эксплуатация хизматлари ходимлари учун ҳам янги ставкалар белгиланган.
Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрдан мактабгача ва мактаб таълими тизими ходимларининг базавий тариф ставкалари тасдиқланган янги миқдорларда ҳисобланади.










