Таълим | 12:34 / 04.10.2025
1577
1 дақиқада ўқилади

Британия жамғармаси Ўзбекистон ёшлари учун таълим грантлари дастурини кенгайтиради

Ўзбекистон элчихонасида Sturgeon Foundation ташкилоти раиси Кэрол Грэм билан учрашув ўтказилди.

Фото: Дунё

Музокараларда таълим соҳасида грантлар дастурини янада кенгайтириш ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Кэрол Грэм Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ёшларнинг сифатли билим олиши учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади. У, шунингдек, Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан турли йўналишларда узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жараёнларини мувофиқлаштириш, улар учун ажратиладиган грантлар кўламини кенгайтириш ҳамда STEM йўналишларига устувор аҳамият қаратиш юзасидан келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид