Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Фижи ороллари дам олиш масканида инсон боши топиб олинди
14:56 / 05.07.2016
16625

Фижи ороли соҳилларида дам олаётган янги зеландиялик эр-хотин инсон танасидан узилган бошни топиб олган. Сайёҳлар, топилмага россияликларга тегишли автомобиль ёнида дуч келишган. Автомобиль эгалари бўлган россияликлар ҳам бирмунча вақт аввал ўлик ҳолда топилган эди, деб хабар қилмоқда Янги Зеландия ОАВ. 

Сайёҳларнинг сўзларига кўра, уларнинг денгиз соҳилининг саёз жойида яшил тугунга кўзи тушгач, оролда яшил матоларга ўралган ҳолда росссияликларнинг жасади топилгани тўғрисида хабар ёдларига тушиб, яшил тугунда инсон бошига дуч келишгани ҳақида полицияга хабар қилган. 

Аввалроқ, бир неча йиллардан бери Фижида ишлаб келган россиялик эр-хотин ҳалок бўлгани хақида хабарлар пайдо бўлганди. Маҳаллий ОАВ, россияликлар касодга учраш ёқасида турганини ёзган. 


Улашинг
Top