"Бугунги кундан Туркияга чартер рейслар бўйича парвозларга чекловлар олинди, чартер рейсларни амалга оширишни истовчи барча авиакомпаниялар парвозларни бажаришга ариза бериши мумкин", деб айтди манба.

Росавиация раҳбари Александр Нерадько Россиянинг 15 га яқин авиакомпанияси Туркияга чартер парвозларни бошлашга тайёрлигини айтган.