"Мен катта бўлган ерда ирқчилик жуда авжига чиққан эди. Мени мактабда камситишар, бу эса мени илҳомлантирарди. Бу худди жангда олинган жароҳатларга ўхшар эди — улар сени баттар кучли қилади.

Отам доим шундай дер эди: "Ўз жавобингни трассада қайтар" ва мен биринчи кунданоқ шундай қилганман. 

"Ўз натижаларингни барча сўзлардан баландроқ янграшига имкон бер. Сен атрофингдаги одамларга бирор нима дейишга мажбур эмассан", — деб унинг сўзларидан иқтибос келтиради F1i нашри.