Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Моуриньо ўйиндан кейин Контенинг қулоғига нима дегани маълум бўлди
14:35 / 24.10.2016
14923
Фото: ВВС

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Челси»га қарши ўйиндан кейин рақиблар бош мураббийи Антонио Контега нима дегани маълум бўлди.

«Бундай нишонламаслик керак. 1:0 бўлса майли эди.  4:0 ҳисобида эса бу шунчаки бизни ерга уришдир», – дея унинг сўзларини келтирган Italian Football TV.

Бундан олдинроқ Антонио Конте ўйин якунидаги ҳаракатларига изоҳ бериб (у тўртинчи голни катта хурсандчилик билан нишонлаганди - таҳр.), мухлислардан футболчиларга олқиш олиб бериш ниятида бўлгани, бунга футболчилар муносиб бўлгани ҳақида айтиб ўтганди. У Моуриньо билан ўйиндан кейинги гапларни ошкор қилмасликни маъқул кўрган.


Улашинг
Top