"Қасамёд қилинган кундан бошлабгина Молдова Республикаси президентининг мандат ижроси бошланади. Қонунчилик қоидаларига риоя қилиш ва "мени" ҳимоя қилиш мақсадида юборилган Давлат муҳофазаси хизмати офицерларини қайтариб олишни сўрайман", - деб ёзган сиёсатчи Давлат муҳофазаси хизмати раҳбарига йўллаган мактубида. Янги президент ушбу хатни Facebook'даги саҳифасида ҳавола қилган.
Шунингдек у Марказий сайлов комиссияси ҳозирча сайлов натижаларини расман овоза қилмагани, уларни Конституцион суд тасдиқламагани ва қасамёд қабул қилинмаганини ёдга солди.











