Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Симеоне: Пенальтидан кейин бизнинг елканли кемамиз шамолсиз қолди
09:53 / 20.11.2016
4980
Фото: The Independent

«Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне Мадрид дербисида «Реал»дан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

Ўйиндаги иккинчи гол 71-дақиқада Роналду томонидан пенальти орқали урилди.

«Бизнинг ҳимоямиз ўйиннинг асосий қисмида яхши ҳаракат қилди, иккинчи бўлим ўрталарига қадар. Биринчи голни „жонли девор“даги рикошет туфайли ўтказдик, дарвозабон иложсиз қолганди.

Ўйин натижасини энди ўзгартириб бўлмайди, аммо мен ўйлайманки, ўйин бошида биз яхшироқ ўйнагандик, ҳатто „Реал“ биринчи бўлимни ғалаба билан якунлаган бўлсада. Афсуски, пенальти бизнинг ўйинга қайтиш учун имконларимизни йўққа чиқарди. 

Ютқазганимиздан хафаман, бундан ортиқ эмас. Биз бир неча марта хатоларга йўл қўйдик ва бу мағлубиятга олиб келувчи хатолар бўлди. „Реал“ одатдаги ўйинини намойиш этди, Криштиану одатдагидек индивидуал маҳоратини намойиш қилди. Улар яхши прессинг қилишди ва ўйинни ишонч билан ўтказишди», — дея Симеоненинг сўзларини келтирган Goal.

Қайд этиш керакки, бу «Реал» учун Мадрид дербиларида кейинги 3 йилдаги (2013 йилнинг 27 апрелидан буён) илк ғалаба бўлди. 


Улашинг
Top