Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Курдистонда 134 ёшли эркак борлиги маълум бўлди
10:02 / 30.11.2016
22101
Фото: Twitter/SamanMovahed

Ироқнинг Курдистон вилоятидаги аҳолини рўйхатга олиш миллий жараёнида мамлакатдаги энг ёши катта инсон – 134 ёшли Аҳмад Сўфи аниқланди. Бу ҳақда Press TV хабар бермоқда.

Эркак Саккез шаҳрида истиқомат қилади. Ҳужжатларга кўра, у 1882 йилнинг февралида таваллуд топган.

Сўфининг фарзандлари йўқ экани, бироқ тўртта асраб олган боласи борлиги маълум бўлди. Қариндошларининг айтишича, у жуда ҳам меҳрибон ва олийжаноб инсон экан. Шунингдек, эркак ҳеч қачон касалланмаганини ҳам айтиб ўтишди.

Бунга қадар эронлик 130 ёшли Камьяран фуқароси энг ёши катта инсон деб тан олинганди.

Норасмий маълумотларга кўра, дунёдаги энг кекса киши деб индонезиялик 145 ёшли Содимежо ҳисобланади. Расман эса италиялик 117 ёшли Эмма Морано энг ёши катта инсон деб тан олинган.


Улашинг
Top