Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
BAFTA мукофотининг барча ғолиблари номи маълум бўлди
08:09 / 13.02.2017
5123
Фото: Dylan Martinez / Reuters

«Ла-Ла Ленд» мюзикли Буюк Британия кино ва телевизион санъати академияси (BAFTA)нинг «Энг яхши фильм» мукофотини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Reuters.

Бундан ташқари, ушбу кинокартина Британия киносовринининг яна тўртта йўналиши бўйича бош мукофотига лойиқ кўрилган. Дэмьен Шазелл энг яхши режиссёр, Эмма Стоун энг яхши актриса деб топилди. Операторлик ва мусиқа иши ҳам юқори баҳоланган. 

Британия кино ва телесанъат академиясининг энг яхши эркак актёр роли учун мукофотини Кейси Аффлекка «Денгиз ёнидаги Манчестер» фильмидаги роли учун тақдим этишди. Кеннет Лонерган эса, ушбу фильм сценарий учун энг олий мукофотни қўлга киритди. 


Улашинг
Top