«Қрим Россияга Обаманинг маъмурияти даврида қўшиб олинганди. Обама Россияга жуда ҳам юмшоқ муносабатда бўлмаганми?», дея ёзган Трамп ўз твиттерида.

Бундан олдинроқ, Оқ уй матбуот хизмати раҳбари Шон Спайсер Трамп Россия ҳукумати Украинадаги зўравонликка барҳам бериши ва Қримни Украинага қайтаришини кутаётганини маълум қилганди.

Унинг айтишича, Трамп «аввалги маъмуриятдан фарқли равишда», Россия билан кўплаб муаммолар, жумладан ИШИД масаласини ҳал қилиш учун яхши муносабатлар ўрнатмоқчи.

Трамп Россия «Қримни қайтаришига» умид қилмоқда