Клуб раҳбарияти Григорий Колосовскийни «Машъал»га бой берилган учрашувдан кейин истеъфога чиқариш ҳақида қарор қабул қилган. Унинг ўрнига «Пахтакор»га бегона бўлмаган Равшан Ҳайдаров бош мураббий этиб тайинланган.
Равшан Акмалович 2006-07 ва 2010-11 йилларда ҳам тошкентликлар жамоасига устозлик қилган. Бош мураббий сифатида «Пахтакор» билан икки мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан.











