Жўнатма АҚШга Париж орқали бориши керак бўлган. Пулково аэропорти хавфсизлик хизмати ва "Почта России" ходимлари халқаро жўнатмаларни махсус ускуналар ёрдамида текшириш вақтида қутида гранатомётнинг гранаталарига ўхшаш иккита металл буюмни аниқлашган. 

Шундан кейин воқеа жойига сапёрлар чақиртирилган, улар гранаталарни йўқ қилиш учун уларни қутилардан чиқариб олишган. Жўнатма эгасининг маълумотлари жиноий иш қўзғатиш масаласини ҳал қилиш мақсадида полицияга топширилган.