Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
NASA​ олимлари Ерга астероид яқинлашганда сайёранинг ҳимоя тизимини текшириб кўрмоқчи
12:00 / 07.08.2017
6862

Кузда Ерга астериод бўлаги яқинлашиб келиши кутилмоқда, деб хабар беради NASA кузатувчилари.

Бу ҳолат унчалик қўрқинчли ва ташвишга сабаб бўлувчи эмас, қайтанга, агентлик сайёранинг ҳимоя тизимини нечоғли самарали ишлашини текшириб олиш имконияти пайдо бўлганидан хурсанд бўлмоқда

2012 TS4 астероиди Ерга яқинлашиб келиш санаси тахминан 12 октябрь кунига тўғри келади. NASA​ олимларининг таъкидлашича, у Ер юзасидан 6,800 км узоқликдаги чегарадан ўтмайди. Шунга қарамай, мутахассислар унинг фазодаги аниқ ҳаракатланиш чизиғини айтиб бера олмайди, сўнгги марта олимлар астероидни 2012 йили кузатишган эди.

NASA​ тадқиқот марказидаги кузатиш майдонларида ойига юзлаб бундай майда фазо бўлакларининг ҳаракатланиши ва Ерга яқинлашуви кузатилади.


Улашинг
Top