Reuters ахборот агентлиги маълумотларига кўра, самолёт маҳаллий вақт билан соат 8.30ларда аэропорт яқинида океанга қулаган.
Маълум қилинишича, фалокат оқибатида 4 киши ҳалок бўлган ва 6 киши жароҳат олган. Барча қурбонлар Молдова фуқаролари бўлган, жароҳатланганлар орасида 4 нафар француз ҳарбийси ҳам бор.
Фожиага самолётнинг меъёридан ортиқ юклангани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Самолёт француз ҳарбийларига анжомлар етказиб бераётган бўлган.











