Президент матбуот хизмати журналистлар учун илк марта брифинг ташкил этди
15:55 / 12.01.2018
9228

Бугун, 12 январь куни Ўзбекистон президенти матбуот хизмати қошида журналистлар учун илк бор пресс-ҳолл ташкил этилди. 

Бу лойиҳа орқали журналистлар билан қарорлар ва қонунлар, президент фаолиятини ёритишда ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.

"Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларни шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида"ги матбуот анжумани бугун соат 16:00 да Президент Матбуот хизматининг Facebook тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши бошланди. 

Унда Бош вазир ўринбосари Сухроб Рустамович Холмурадов маъруза қилади.


Улашинг
Top