09:01 / 18.01.2018
73107
Соқол ўсиши билан боғлиқ муаммоларни қандай бартараф этиш мумкин?
Фото: Minox

Соқол - эркаклик ва ҳокимият рамзи. Кўпчилик эркаклар соқол ўстириш учун нима қилиш кераклиги ва соқолни уй шароитида қандай ўстириш усулларини билишни хоҳлашади. Бунинг ажабланарли жиҳати йўқ, зероки, соқол туфайли эркак қиёфаси эркакларга хос қатъиятли, жасоратли ва ўзига хос кўринади. Кўпчилик эркаклар “соқол” безаги билан ўз ташқи кўринишини безашни хоҳлайдилар ва соқол ўсишини тезлаштиришга ҳаракат қилади. Юзда чиройли соқол пайдо бўлиши учун, албатта, бироз сабр керак. Ушбу рукнда йигитларимизга соқол ўстириш билан боғлиқ замонавий медицина ва халқ табобатига  оид баъзи фойдали маслаҳатлар бериб ўтамиз.

ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ НИМА ДЕЙДИ?

Кучли жинс вакиллари юзларида соқол ўстириш учун кўплаб усулларни қўллаб кўришади. Албатта, бунинг ажабланарли жойи йўқ; чунки мўйлов ва ҳашамдор соқол эркакнинг чиройли ва табиий безаклари рўйхатида туради. Баъзи эркаклар замонавий медицина усуллари орқали соқол ўстиришни афзал кўришади. Хўш, соқол ўстиришда замонавий медицина нималарни тавсия эта олади?

Фото: Minox

Мinox

Эркаклар соқол ўстиришда ишлатадиган машҳур препаратларидан бири Мinox препаратидир. Ушбу препарат ташқи қўллаш учун мўлжалланган. Препарат соч (соқол) пиёзларидаги (илдизларидаги) қон айланишига ижобий таъсир кўрсатади. Таъсирига кўра, эркак гормонлари бўлмиш андрогенларга ўхшайди.

Мinox ёрдамида қандай қилиб соқол ўсишини тезлаштириш мумкин?

Қалин, зич ва бир текисда соқол ўстиришни хоҳловчи эркакларга "Мinox"ни қўллаб кўриш тавсия этилади. Препаратдан мунтазам фойдаланиш ҳақиқий соқолга эга бўлишга ёрдам беради. Мinox аввалда бошдаги соч тўкилишига қарши восита сифатида ишлаб чиқарилган, кейинчалик у соқол ўсишини фаоллаштириш учун синовларда ижобий натижалар берган. Шунинг учун ҳам, Мinox препаратини соч ва соқол ўстиришда энг самарали воситалардан бири дейиш тўғри бўлади.

Фото: Minox

“Мinox” дан фойдаланиш самараси 3 ойдан сўнг кўрина бошлайди. Препаратнинг капиляр томирларни кенгайтириш хусусиятига кўра, эркак юз териси остки қатламларида қон айланиши яхшиланади; бу эса юз туклари (соқол) фолликулаларини озиқланишини яхшилайди.

ХАЛҚ ТАБОБАТИ НИМА ДЕЙДИ?

Эркакларда соч (туклар) фолликуласи тизими ҳар ҳил ишлайди. Гормонлар етишмовчилиги кўпинча бошда ва юзда туклар ўсишининг ёмонлашишига олиб келади. Бахтимизга, вақт синовидан ўтган, сочларнинг ўсишини рағбатлантирувчи мойлар ва турли табиий ашёлар каби халқ табобати воситалари мавжуд. Келинг, улардан қандай фойдаланиш бўйича бироз билимлар орттирамиз.

 

Фото: Minox

Чақамуғ ёғи (Репейное масло). Ушбу мой терида туклар (соқол) ўсишини яхшилайди, юзда капиляр қон айланишини рағбатлантиради ва юз рангига ижобий таъсир қилади. Мойни ҳафтасига уч марта юз терисига суртиш ва совун (15 дақиқадан сўнг) билан ювиб ташлаш юзда соқол ўсишида ижобий натижалар ҳадя этади. 

Кастор ёғи (Касторовое масло). Юздаги туклар (соқол) фолликулларини кератин билан тўйинтиради, бу эса, туклар (соқол) ўсиши тезлашишига ёрдам беради. Ушбу восита таъсирини кучайтириш учун уни чақамуғ ёғи билан биргаликда кундалик асосда қўллаш тавсия этилади. 

Қатрон совуни (Дегтярное мыло). Ушбу совунда соқол ўсишига ёрдам берувчи кўплаб фойдали хусусиятлар мавжуд ва асосий афзаллиги – унинг нархини арзонлигидир. Ушбу препаратнинг бироз нохуш тарафи ҳам мавжуд: бу унинг ёқимсиз ҳиди. Шунга қарамасдан қатрон совуни, совуққотганда ва ҳашаротлар чаққанда ҳам терини даволаш учун тавсия этилади.

Хантал ниқоб (Горчичная маска). Ушбу маска табиий унсурлардан тайёрланади. Асал, кефир ва хантал кукуни тенг миқдорларда аралаштирилади ва юзга суртилади. Стрессларсиз шароитда, витамин комплекслари ушбу халқ табобати билан биргаликда қўлланилганда, ҳайратланарли натижалар ҳадя этади. Одатда, стресслар инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиб, сочларнинг секин ўсишига ва тўкилишига сабаб бўлади.

Албатта, ҳар икки турдаги ҳам замонавий ва ҳам халқ табобатининг ўз ўрни мавжуд. Лекин, албатта, замонавий препаратлар таъсир кучига кўра халқ табобатидан афзалроқ кўрилади. Minox препаратидан фойдаланиш бўйича кўрсатмаларни қуйидаги боғланиш маълумотлари орқали олишингиз мумкин бўлади. 

+99895 142 08 01;

+998 71 200 08 01.

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА АКЦИЯЛАР!

Ижтимоий тармоқларга аъзо бўлинг ва мунтазам ўтказиладиган акцияларимизда иштирок этиб ютуқларни қўлга киритинг!

FACEBOOKODNOKLASSNIKIINSTAGRAM 

Телеграм буюртма: ТЕЛЕГРАМ

Реклама ҳуқуқи асосида

Top